Ўзбекистон чемпионати

Фарғона давлат университетининг спорт мажмуасида волейбол бўйича эркаклар ўртасида (олий лига) ХХVI Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи тур ўйинлари  бўлиб ўтди.

Унда Тошкентнинг “Ориент финанс банк”, Олмалиқнинг “АГМК”, Фарғонанинг  “Ёшлик”, Навоийнинг “Южанин” жамоалари  иштирок этди.

Чемпионатнинг иккинчи тур натижасига кўра “Ориент”, “ АГМК” ва “Ёшлик”  жамоалари фахрли ўринларни эгаллашди.

3-тур ўйинлари март ойида Самарқанд вилоятида ҳамда 4-тур ўйинлари июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

А. ЖАХБАРОВ,

ФарДУ жисмоний тарбия факультети 2-курс талабаси.