Барча тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар диққатига!

Қувасой шаҳридаги собиқ “Қувасой чинниси” АЖ ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил қилинмоқда.

Кичик саноат зонасидаги ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субьектларига, фойдаланиладиган майдонлар фаолият туридан келиб чиққан холда, тегишли коэффициентларни қўлламасдан узоқ муддатли ижарага берилади.

Фойдаланиладиган ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субектларига ижарага берилганидан кейин юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва фойда солиғи тўлашдан, шунингдек, ягона солиқ тўлови (солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими қўлланаётган субьектлар учун) тўлашдан икки йил муддатга озод қилинади.

Корхона ўзи ишлаб чиқарган махсулотнинг 30 % дан кўп миқдорини экспорт қилишни йўлга қўйса, имтиёзлар қўшимча равишда яна икки йилга узайтириб берилади.

Ижарага бериладиган фойдали майдонлар 40 та лотларга бўлинган бўлиб, ҳар бир лотлардаги фойдали майдонлар 300-400 метр квадратдан бошлаб 1100 метр квадратгача майдонни ташкил этади. Тадбиркорлар учун ишлаб чиқариш шароити ва имкониятлари доирасида жойларни танлаш имкониятлари мавжуд.

 Шошилинг қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Танлов савдоларига хужжатлар 2018 йил 29 июн кунига қадар Фарғона шаҳар Навоий кўчаси 15- уйда жойлашган Фарғона вилояти ҳокимлиги хузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДУК томонидан қабул қилинади.

Ўзингизни қизиқтирган саволлар билан 244-23-42, 244-29-55, 244-29-53 телефонрақамларига мурожаат қилишингиз мумкун.

Фарғона вилояти хокимлиги ҳузуридаги

“Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДУК.