Тадбиркорлар ва инвесторлар диққатига!

Президентимизнинг жорий йил 8 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлардаги, шаҳарлардаги халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисидаги 3701-сонли қарорига кўра, тадбиркорлик субъектларига ва аҳолига бир қанча Давлат хизматларини кўрсатувчи яхлит инфратузилманинг тезликда яратилиши кўзда тутилган.

Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган ҳолда маъқулланган намунавий лойиҳаларга шунингдек, инфратузилмага – транспорт боғламалари, автостанциялар, автомобиллар жойлари, туманларда, шаҳарларда давлат хизматлари марказлари ва халқ қабулхоналари биноларини ягона бренд остида биргаликда фаолият олиб бориши мақсадида бир бинога жойлаштирилиши учун инвесторларни давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида кенг жалб қилиб бинолар қуриш белгиланган.

Жумладан, инвесторлар томонидан қуриладиган бинолар учун зарур ер участкалари тўғридан-тўғри, бепул шартномалар асосида берилади. Шунингдек, биноларга туташ қўшимча шунга ўхшаш объектлар ажратилади. Инвесторлар қурилган қўшимча объектлар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 5 йил муддатга ер ва мулк солиғи, юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлашдан озод этиладилар.

Бундан ташқари инвесторларга биноларни фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 3 йил давомида мазкур биноларда фойдаланилмаётган хоналарни ижарага беришдан тушадиган маблағлар берилиши назарда тутилган. Тижорат банклари томонидан давлат хизматлари марказлари биноларини ва ажратилган ер участкаси доирасида қўшимча объектлар қуриш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун инвесторларга 5 йиллик имтиёзли давр билан бирга 10 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштирилган ставкаси миқдоридан ошмайдиган ставка бўйича кредитлар ажратилади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ.