Республика мусобақаси ғолиби

“Ёш қутқарувчи” мусобақасининг бу галги ҳал қилувчи республика босқичи Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида кечган бахсларда вилоятимиз шарафини бу йил Фарғона маиший хизмат ва педагогика касб-ҳунар коллежининг “Ёш қутқарувчи” жамоаси ҳимоя қилди. Белгиланган шартлардан муваффақиятли ўтган ёшларимиз синовларда фуқаро муҳофазаси бўйича билимларини намоён этдилар. Якуний натижаларга кўра жамоа мусобақада 1-ўринни эгаллади.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

 

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.