Халқаро ўртоқлик учрашуви

Жорий йилнинг 10-17 май кунлари 2003 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақанинг  дастлабки босқичи ўтказилмоқда.

Мусобақа  тўртта гуруҳга бўлинган  ҳолда Фарғона шаҳридаги  футболга  ихтисослаштирилган  мактаб-интернати, “Нефтчи” футбол мактаби, Ўзбекистон ва Олтиариқ туманларида  бўлиб ўтмоқда.

10 май куни Фарғона шаҳридаги футбол мактабида Қирғизистон Республика ва республикамиз вилоятларининг 2004-2005 йилларда  туғилган  болалардан  ташкил  топган  жамоалари  ўртасида  халқаро  ўртоқлик  учрашуви ўтказилди.

2004 йилда  туғилган  болалар  ўртасидаги  учрашувлар қуйидагича  ҳисобда якунланди. “Нефтчи” ФМ (Ўзбекистон) — Қирғизистон 4:1 ва 2:0 ҳисобида  вакилларимиз ғалабага эришди.

Мусобақалар 17 май кунига қадар давом этади.

***

2005-2010  йилларда  туғилган  болалар ўртасидаги  водий чемпионати жорий  йилнинг 10 май куни Фарғона  шаҳридаги  футбол мактабида  ўтказилди.

2005-2006 йилларда  туғилган  болалар  ўртасидаги “Нефтчи” ФМ (Фарғона) – “Кимёгар” (Қўқон) 1-2, 2007-2008 ва 2009-2010 туғилган болалар ўртасидаги  учрашувларда 4:0, 6:0 ҳисоби қайд этилди.

Водий  чемпионлиги “Нефтчи” футбол мактаби тарбияланувчиларига насиб этди.