Бувайдада илғор тажриба

Бу йил “Бувайда агро пилла” МЧЖ тасарруфидаги 19 та замонавий инкубаторийларда 1000 қути хориждан келтирилган ипак қурти жонлантирилди.

Интенсив усулда 3 гектар майдонда тут плантацияси ташкил этилиб, лаборатория шароитида озуқа базасини ривожлантириш, пилла ва ундан олинадиган тола сифатини яхшилаш мақсадида амалий ҳамда илмий тажрибалар ўтказиб бориляпти.

“Бувайда агро пилла” МЧЖ бош аграноми Донохон Сотимованинг қайд этишича, жорий йилда 120 тонна чилги ҳосил етиштириш учун тумандаги 286 та фермер хўжаликлари ҳамда 1234 та аҳоли хонадонлари билан шартномалар имзоланган эди. Ҳозирги кунда ўртача 10-25 қутигача ипак қурти парваришлаган фермер хўжаликларида пилла терими уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Хитой технологияси асосида 23 қути уруғлик ипак қурти парваришлаб, хўжалигимизда барпо этилган 4,5 гектар ердаги тут плантацияси орқали озуқаси тўлиқ таъминланди,-дейди “Уста Ҳотам Эргаш” фермер хўжалиги раҳбари Аъзамжон Ҳотамов. – Шу тариқа келажакда ипак қурти уруғини хориждан келтирмай, ўзимизда етиштиришни режалаштирганмиз.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.