Қабристон ободонлаштирилди

Фарғона шаҳридаги Афросиёб  маҳалла фуқаролар йиғинидаги Соҳибкорлар қабристони атрофи ёввойи ўтлардан тозаланди. Йўлларга шағал ётқилиб, асфальт қилишга тайёрланди. Сув қувурлари тортилди.   Гул кўчатлари, райҳон экилди.

Ўтган йили  қабристон атрофи девор билан ўралган эди, – дейди  маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фарҳод Жўраев. – Ҳашарларда ёшу қари бирдек иштирок этяпти. Ободлик кўчасидаги  кўп қаватли уй олдида болалар майдончаси қурилди. Оқибат кўчасининг 1300 метрига асфальт ётқизилди.  Кўча чироқлари ўрнатилди. Умиджон Розиқов хонадони  таъмирлаб берилди.

 

 Шерзод  ҚОРАБОЕВ олган сурат.