Олимпиадага йўлланма

Шу кунларда  Малайзияда бўлиб ўтаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида вилоятимиз вакили Екатерина Фетисова ғолибликни қўлга киритиб, муддатидан олдин Аргентинада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Олимпиада мусобақаларига йўлланмани қўлга киритди.

Фарғона шаҳар  гимнастикага  ихтисослаштирилган  болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийи  Феруза Отабоеванинг шогирди  Екатерина жорий йил  апрель ойида Польша давлатида бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича халқаро турнирда  ҳам  шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олиб, чемпионлик шарафига лойиқ кўрилди.