Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат

Ота-боболаримиз кўрсатган жасорат ва матонат навқирон авлод вакиллари учун ҳамиша ибратдир. Айниқса, хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг осойишталикни асраш ва жиноятчиликка қарши курашиш йўлида амалга оширган эзгу ишлари соҳа вакилларининг Ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат билан хизмат қилишларини таъминлашда улкан тарбиявий аҳамиятга эга.

Шундан келиб чиқиб яқинда вилоятдаги ички ишлар идораларининг ёш мутахассислари, ИИВ таълим муассасалари курсантлари ва академик лицейлар ўқувчилари томонидан уруш ва меҳнат фронти фахрийлари хонадонларида ободонлаштириш юмушлари адо этилди, хашарлар ташкил этилди.

Хотира ва қадрлаш куни байрами доирасида муҳтарам Президентимиз ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли қарор ва фармойишлари асосида бир қатор соҳа фахрийлари хонадонига саховатли ташриф амалга оширилди. Жумладан ички ишлар тизимида ўз меҳнати билан барчага намуна кўрсатган, тинчликни ҳимоялашга катта ҳисса қўшган Мягзура Юсупова, Абдуғаффор Сатторов, Рустам Товбаевларга эсдалик совғалари, табрикнома ва гулдасталар топширилди.

Йўқловларда вилоят ички ишлар бошқармасининг юридик таъминлаш бўлинмаси юрисконсульти Носиржон Мадазимов, кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нуриддин Сирожиддинов, ИИВга қарашли академик лицей ўқувчилари иштирок этди.

Шокиржон БЕКНАЗАРОВ,

вилоят ИИБ матбуот хизмати мутахассиси, сержант.