Халқаро стандарт ISO 9001 нима беради?

Сифат менежменти тизими (СМТ) ҳар қандай компания ёки давлат структураси учун ғоят муҳим бўлган маҳсулот, хизматлар сифати каби мезонга алоқаси бўлган корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнини ойдинлаштиради (шаффоф қилади).

Ҳужжатлаштирилган процедуралар, сифат билан боғлиқ вазиятни  таҳлил қилиш процедуралари, ҳужжатлар ротациясини ўрнатиш туфайли раҳбарият аввал мумкин бўлмаган ўзгаришларни кузатиш имконига эга бўлади. СМТ – бу, ишни тизимлаштириш бўлиб, уни жорий қилиш натижасида масъулиятни аниқ белгилаш зарурати юзага келади, бунда қайси ютуқлар ким томонидан эришилган, қайси муваффақиятсизлик учун ким жавобгар эканлигини аниқлаш осон бўлади. Баъзи ҳолларда корхонада СМТнинг ташкил этилиши муайян ходимлар зиммасига ортиқча вазифаларни юклайди, бу эса уларнинг норозилигини келтириб чиқаради. Бу, нафақат Ўзбекистонда, балки Россия ва бошқа Европа компанияларида ҳам кузатиладиган ҳодиса бўлиб, уларда СМТ ҳақида салбий фикрлар эшитиш мумкин.

Аммо, ҳужжатлаштириш корхонага йирик ҳажмдаги маблағларни тежашга имкон бериб, бу, албатта, иш ҳақи фондида ҳам акс этади. СМТ жорий этилганда у ёки бу процедуралар мунтазам қайд қилиниши, олинган маълумотлар эса доимий равишда таҳлил этилиши боис, хато ва муаммоларни эрта аниқлашга эришилади, ваҳоланки бу тизим жорий қилинмаган корхоналарда камчиликлар, ишлаб чиқаришнинг сўнгги босқичларида кўзга кўринади холос. Бу, уларни камроқ куч сарфлаган ҳолда бартараф этишга имкон беради. Шундай вазиятни тасаввур қилинг: йирик автомобиль корхонасида сотиб бўлинган миллион машиналарда камчилик борлиги аниқланган. Сотиб бўлинган маҳсулот рекламацияси йирик ресурсларни талаб қилади. Айни хатони расм (чертеж) даёқ кўриб қолиш эса анча арзонга тушади, Бу ҳолда нокерак элемент сичқончани бир марта босиш орқали йўқотилади.

СМТ нинг ташқи нафи уни сертификация хизматларини таклиф этадиган сертификация органи — мустақил, тижорат ташкилотида сертификациялаш имконияти борлиги  билан боғлиқ. Одатда СМТ сертификацияси бутун дунёда ISO 9001 «Сифат менеджменти тизими. Талаблар» бўйича амалга оширилади. Бу, шунчаки стандартизация бўйича энг нуфузли халқаро ташкилот – ISO (International Organization for Standardization)дир. Кўпгина давлатларда стандарт миллий тилга ўгирилиб, миллий стандарт (андаза) сифатида қабул қилинган. СМТ ва унинг борлигидан далолат берувчи сертификатдан не наф? Энг аввало, у бу масалада юзага келиши мумкин бўлган давлат талабларини бажариш имконини беради. Гап шундаки, гарчанд ISO 9001 истеъмолчига маҳсулот ёки хизматларнинг хавфсизлигини таъминловчи стандартизациянинг минимумига қарамаса ҳам, дам-бадам турли тармоқлар ва минтақаларда фаолиятнинг муайян турлари билан шуғулланадиган ва муайян ҳудудда жойлашган компанияларга ISO 9001 бўйича сертификатланиш тўғрисида кўрсатма берадиган қарорлар чиқариб турилади.

Давлат маъмурий-буйруқбозлик услублари ёрдамида ўзбек товарлари сифатини оширишга интилмоқда. Одатда ISO 9001 – кўнгилли равишда қўлланиладиган стандарт.  ISO стандарти  бўйича сертификациялаш тўғрисидаги тўғридан-тўғри фармойишлардан ташқари билвосита мавжуд бўлган айни вазиятлар ҳам оз эмас. Тадбиркор  СМТни жорий қилиш ва сертификатлашга мажбур бўлган вазият (чунки бу, унинг учун энг мақбул чорадир)га бошқа тижорат компаниялар билан муносабатларда ҳам дуч келиш мумкин. Харид билан боғлиқ  ISO 9001 қонун-қоидалари мазкур стандарт бўйича сертификатланган корхоналарни СМТ мавжуд бўлган компаниялар билан ишлашга мажбур қилишидан бошлайлик. ISO 9001 ни тендер ёки сифат танловида иштирокнинг шарти сифатида талаб қилиб олишлари мумкин. Бу сертификат баъзи холларда чет эллик шериклар билан битимларни янада нафли шартларда имзолашнинг гарови бўлиб ҳисобланади. Сертификатдан ISO ҳужжатларида ёзиб кўрсатилган шартларда ўз маҳсулоти ёки хизматлари рекламасида ҳам фойдаланиш мумкин. ISO 9001 нинг жорий қилиниши ва у бўйича сертификация берадиган ташқи афзалликлар ғоят муҳимдир, лекин ички афзалликларни қадрлаш янада муҳимдир, негаки замонавий ва тизимли менежмент корхонангизни вазирлик ёки идоралардаги ҳар қандай ҳомийдан ҳам яхшироқ ҳимоя қила олади. СМТни ютуқларингизнинг янада моддийлилигини ошириш учун ҳам жорий қилинг.

 

Ш.А.Хакимжонов.

«Фарғона синов ва сертификатлаштириш

маркази» Давлат корхонаси СМТ ЖЭ орган

1-тоифали мутахассиси.