Йўл қоидаси – умр фойдаси

Вилоят ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан бир ҳафта (1 майдан 6 майгача) давомида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай ҳаракатланган 7624 нафар ҳайдовчи ва пиёдаларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ушбу маъмурий баённомалар турли қоидабузарликлар бўйича тузилган. Шундан келиб чиқиб, спиртли ичимлик ичиб автомобиль бошқарган 169 нафар ҳайдовчига, белгиланган тезликка амал қилмаган 1053 нафар, одам ташиш қоидасини бузган 901 нафар, светофор қоидасига амал қилмаган 38 нафар, ҳаракат вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланган 43 нафар ҳамда бошқа қоидабузарлик содир этган 3946 нафар ҳайдовчиларга, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган 41 нафар пиёдаларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.

ЙПХ инспекторлари томонидан амалий ишлар олиб борилаётганига қарамасдан ҳанузгача йўл-транспорт ҳодислари содир бўлмоқда. Жумладан, 6 май куни Олтиариқ туманида яшовчи И.Мўминов ўз бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобилида иккинчи даражали ички йўлдан Олтиариқ-Марғилон асосий йўлига чиқиб Қўштепа туманида яшовчи У.Акбаров бошқарувидаги “Дамас” автомобили билан тўқнашиб кетган. Натижада “Дамас” ичида бўлган З.Турсунова тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Жорий йилнинг 5 май куни эса М.Асқаров “Нексия” русумли автомашинасини Қўқон шаҳар А.Навоий кўчасида бошқариб кетаётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёда Х.Миртожиевни уриб юборади. Натижада пиёда тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилади.

 

Элбек ҚОБИЛОВ,

вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги

 бошқармаси матбуот гуруҳи катта инспектори, лейтенант.