Устозлар эъзозда

Қувасой шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида “Хотира азиз, қадр – муқаддас” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга устозлар, меҳнат фахрийлари ташриф буюришди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан ажойиб шеър, қўшиқлар, саҳна кўринишлари ижро этилди.

Шу куни мактабда кўп йиллардан буён фидокорона меҳнат қилиб кетаётган инглиз тили фани ўқитувчиси Фотимахон Дониева кексалик таътилига кузатилди. Нафақага чиқаётган устозга мактаб жамоаси томонидан алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатилди.

 

Ферузахон АБДУРАҲМОНОВА.