Болаларнинг шодон давраси

Учкўприк туманидаги 31-мактабгача таълим муассасасида ўтган йили 640 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча қулай шарт-шароитлар муҳайё этилди.

Айни пайтда таълим масканида 234 нафар кичкинтойлар муносиб таълим-тарбия олишмоқда. Инглиз тили, “Зумрадойлар давраси” ва мусиқа тўгараклари самарали фаолият кўрсатиб, мактабга тайёрлов қисқа гуруҳлари, дефектолог, психолог фаолияти намунали ташкил этилган.

Мактабгача таълим муассасаси мудираси, халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгаши депутати Одина Ҳакимова бошчилигидаги педагоглар жамоаси ҳудудни ободонлаштириш, гулзорлар ва мевали боғлар барпо этиш, эртак қаҳрамонлари шаҳарчасини бунёд этиш ишларида ҳамиша эзгу ташаббуслари билан эътиборга сазовордир.

 

Сурат ва матн муаллифи Шерзод ҚОРАБОЕВ.