Асалнинг мўъжизакор хусусиятлари

Халқ табобатида иммунитетни мустаҳкамлаш ва организм фаолиятини яхшилашда асал энг дармондори восита саналади. Унда  турли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш  учун хизмат қилувчи элементлар жуда кўп.

Асал – кучли антиоксидант. Терида турли тошмалар тошиши ва унинг эрта қаришига сабаб бўлувчи  заҳарли моддалардан организмни тозалайди. Ундан  тайёрланган ниқоблардан юз терисини майин қилишда фойдаланилади.

Маълумки, ортиқча  вазндан халос бўлиш жараёнида  ширинлик истеъмоли тақиқланади.  Бироқ асал нафақат рухсат берилган, балки тавсия ҳам этилган. У метобализмни  яхшилайди, ортиқча оғирликдан халос қилади. Энг муҳими, диабетдан азият чекувчилар ҳам истеъмол қилиши мумкин.

Шуниси қизиқки, асалнинг ўзида холестерин йўқ. Бироқ у организмда холестерин миқдорининг  камайишига  туртки берувчи микроэлементларга эга. Юқорида қайд этилганидек, асалнинг кундалик танаввули  организмдаги антиоксидант бирикмалар даражасига ижобий таъсир қилади. Улар эса ўз ўрнида юқори миқдордаги холестеринга қарши курашади.

Асални ҳар куни истеъмол қилиш ёш ўтган сайин намоён бўлувчи юрак-қон томир касалликларини бартараф этади. Шифокорлар тадқиқотларининг кўрсатишича, асал таркибидаги антиоксидантлар артериялар торайиши  ва тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади.  Хотира яхшиланади.   Таркибидаги калций  мия томонидан осонликча ўзлаштирилади ва унинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Қаттиқ уйқу – психоэмоционал соғлик ва тозалик гарови. Асал организм тезда уйқуга кетишга  ёрдам берувчи мелатонин гармонига айлантирувчи  сератонинни ишлаб чиқаришга  туртки беради.  Уйқу олдидан бир қошиқ асал истеъмоли  яхши ҳордиқни кафолатлайди.

Эрталаб  оч  қоринга   танаввул қилинган дармондори овқат ҳазмини меъёрда ишлашига кўмаклашади. Ошқозон-ичак тракти  касалликлари пайдо бўлишининг олдини олади.  Шу билан бирга, бактерияларга қарши курашиб, ошқозон шиллиқ қаватидаги  жароҳатларни даволайди.

Ушбу  маҳсулот таркибидаги глюкоза нейронлар учун ҳам зарур. У қонга тез сўрилади. Тутқаноқларнинг камайиши  ва руҳий касалликларни даволашда  кенг фойдаланилади.

Соғлом бўлай десангиз, сиз ҳам ҳар куни бир қошиқ асал истеъмол қилинг!

Мадина ЮЛДАШЕВА,

Фарғона давлат университети талабаси.