Форум натижаси

O’zLiDep Фарғона вилоят Кенгаши Ўзбекистон туманидаги “Турон эко цемент” МЧЖда “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида “Келажак бугундан бошланади” шиори остида ёшлар форумини ташкил қилди.

Форумда O’zLiDep Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутатлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, туман ҳокимлиги, маҳаллий вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, уюшмаган ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, O’zLiDep ёшларнинг эзгу интилишлари ва ташаббусларини, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бу борада олиб борилаётган ишлар партиянинг ёшларда тадбиркорликка оид билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларнинг бизнес-режаларини амалга ошириш, касб-ҳунар коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашишдек дастурий мақсадларига ҳамоҳангдир. Ушбу форум ҳам мазкур йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Чунки ушбу лойиҳа уюшмаган ёшлар муаммоларини аниқлаш ва ечим топиш, хорижда ноқонуний тарзда ишлаб юрган ёшларни қайтариш, уларни турли диний оқимларга қўшилиб кетишининг олдини олиш, йигит-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Форум доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Партия “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан 100 нафар йигит-қиз “Турон эко цемент” масъулияти чекланган жамиятига ишга қабул қилинди. Форум якунида 30 нафар ёшга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Шоҳиста ТОЛИПОВА.