Фарғоналиклар – шоҳсупада

Шу йилнинг 21-22 апрель кунлари Фарғона олимпия захиралари коллежида спортнинг таэквандо WTF йўналиши бўйича “Олимпия келажаги” жамоавий мусобақаларининг 1-ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари спортчилари қатнашди. Вилоят ҳокими ўринбосари Илҳомжон Носиров бошчилигида мусобақани юқори савияда ўтказиш мақсадида ишчи гуруҳи фаолияти шакллантирилиб, тадбир доирасида иштирокчиларнинг Фарғона ва Марғилон шаҳарлари бўйлаб саёҳатлари ташкил этилди.

2020 йили Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига номзодларни саралаб олувчи мусобақанинг ҳудудий босқичида Фарғона вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди. Наманганликлар шоҳсупанинг икккинчи, Андижон вилояти жамоаси эса учинчи поғонадан жой олишди.

Ғолибларга республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини берувчи сертификат, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.