Ёзёвонда сайил

Ёзёвон тумани марказидаги Исмоилжон Саккизбоев номли маданият ва истироҳат боғида катта сайил ўтказилди. Шу куни бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида 182 та корхона ва ташкилот 421 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Мингга яқин ярмарка иштирокчисининг 293 нафари жойнинг ўзида ишли бўлганлиги эътиборга молик.

Батафсил

Ҳаётбахш дастур халқ манфаатлари учун

Фаолиятимиз кўлами нафақат “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида, балки, улкан бунёдкорлик жараёнларида ҳам намоён бўлди. Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғининг қайтадан барпо этилиб, фойдаланишга топширилишида қурувчи-ишчиларимизнинг катта меҳнати бор.

Батафсил

Халқим деганни халқ ҳам қўллайди

Илгари хабар қилганимиздек, Президентимиз ташаббуси билан Ёзёвон туманидаги маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Батафсил

Қуёшни қучган диёр

Саратон қуёши она заминдан меҳрини дариғ тутмаган паллалар. Ҳансираб ётган далаларда, йўлларда жазирама ҳароратга басма-бас меҳнат қилаётганларни кузатиб, уларнинг ғайратига тасаннолар айтгинг келади. Туман аҳли мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёналарини кўтаринки руҳ, бунёдкорлик салоҳияти, янгидан янги мақсадлар билан қарши олаяпти.

Батафсил

“Хумо”даги завқли кунлар

Фарғона шаҳридаги “Хумо” болалар  соғломлаштириш оромгоҳида  “Ёшлар келажагимиз” шиори остида тадбирлар ташкил этилди. Расм чизиш, қўшиқ, рақс бўйича танловлар, спорт беллашувлар болаларга бир олам завқ бағишлади.   Эркин мавзу шартида турли йўналишларда иқтидорли ёшлар кашф этилди.  

Батафсил

Сафарингиз хайрли бўлсин

Йиғилишга 970 нафар ҳаж сафарига борувчи фарғоналиклар таклиф қилиндилар. Унда вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар, божхона, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Маҳаллий кино саноати миллий маданият ва санъатни ривожлантиришга, ёшларни садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, кекса авлодга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга бебаҳо ҳисса қўшмоқда. Кино инсон билимини орттиришда муҳим роль ўйнайди

Батафсил
1 2